Logo

Ўзбекистон дипломатлари Истанбулда ватандошнинг ваҳшийларча ўлдирилиши бўйича терговни назоратга олди

Январ 25, 2026. 15:00 • 57 сония

83
Ўзбекистон дипломатлари Истанбулда ватандошнинг ваҳшийларча ўлдирилиши бўйича терговни назоратга олди

ИСТАНБУЛ, 25 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон фуқароси Х.Д.нинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши тергови мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан назоратга олинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов телеграм каналида таъкидлашича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон фуқароси экани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.

Бош консулхона дипломатлари томонидан марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатилди ҳамда уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёнлари Бош консулхона назоратига олинган.

Бош консулхона ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумотларни расмий манбалар орқали тақдим этиб боради.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш