Дипломатларимиз Екатеринбургда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашди

Сентябрь 06, 2026. 15:00 • 2 дақ

55
Дипломатларимиз Екатеринбургда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Екатеринбург шаҳрида байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона дипломатлари ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “МонолитСтрой” МЧЖ қурилиш корхонасида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз иштирок этди.

Мулоқот чоғида давлатимиз томонидан хорижда бўлиб турган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда ватандошларимиз Мустақилликнинг 35 йиллик байрами билан табрикланди. Уларга Президентимизнинг халқимизга йўллаган байрам табригининг мазмун-моҳияти етказилди. Ўз навбатида, меҳнат мигрантлари кўрсатилаётган доимий эътибор ва самимий тилаклар учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек ўқинг

Юртдошларга қурилиш майдончаларида хавфсизлик техникаси қоидалари ва меҳнат шартномаси шартларига амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди. Иш берувчи томонидан ойлик маошлар кечиктирилган ёки ҳуқуқлар бузилган тақдирда, зудлик билан Бош консулхонанинг “Call-маркази”га мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, мамлакатдаги амалдаги миграция қоидаларига риоя қилиш ҳамда фавқулодда ҳолатлар ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ҳужуми хавфи юзага келганда шахсий хавфсизлик чораларини қатъий таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш