Logo

Ўзбекистон дипломатлари халқаро Африка конгрессида қатнашди

Март 03, 2026. 15:28 • 59 сония

50
Ўзбекистон дипломатлари халқаро Африка конгрессида қатнашди
Ўзбекистон дипломатлари халқаро Африка конгрессида қатнашди

ТОРУНЬ, 3 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Польшанинг Торунь шаҳрида ўтказилган III Халқаро Африка конгрессида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирда 20 дан ортиқ давлатларнинг дипломатик корпус вакиллари, Польша ҳукумати мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда йирик бизнес вакиллари қатнашди.

Конгреснинг очилиш маросимида “Wydawnictwo Adam Marszałek” нашриёти президенти Адам Маршалак, Куявия-Померания воеводаси Михал Штибель, вице-маршали Збигниев Островски, Торунь шаҳар мэри Павел Гулевски ҳамда Польшадаги қатор давлатларнинг элчихоналари вакиллари сўз юритди.

Тадбирда дипломатларимиз “Янги Ўзбекистон” концепцияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Вакилларимиз хорижлик ишбилармонларга “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, демократик жамият институтларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда яратилаётган қулай инвестиция муҳити ва бизнес юритиш шарт-шароитлари ҳақида маълумот берди.

Польша Европа Иттифоқига киришда ўзига хос “дарвоза” сифатида Ўзбекистон учун муҳим, истиқболли ва узоқ муддатли ҳамкор экани аниқ фактлар билан таъкидланди.

Мазкур платформадан фойдаланиб, тадбир қатнашчиларига шу йил 16–19 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 5-Тошкент халқаро инвестиция форуми хусусида маълумот тақдим қилинди.

Африка минтақаси ва Польша бизнес доиралари вакиллари юртимизда ўтказиладиган ушбу тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш