Logo

Ўзбекистон ва Германиянинг Гессен федерал ери ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Апрель 14, 2026. 10:36 • 2 дақ

194
Ўзбекистон ва Германиянинг Гессен федерал ери ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 14 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Гессен федерал ери меҳнат, интеграция, ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича давлат вазири Хайке Хофманн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон­-Германия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни минтақавий даражада ривожлантириш истиқболлари, миграция, меҳнат бозори, ижтимоий ҳимоя, мигрантлар интеграцияси ва ёшлар сиёсати соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Германияда бўлиб турган ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси, бандлиги ва мослашувига кўмаклашиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида Хайке Хофманн Гессен ерининг бир қатор шаҳарларида меҳнат мигрантларига бепул маслаҳатлар ва иш топишда ёрдам берувчи “Welcome Center” марказлари фаолият билан таништирди.

Шунингдек, Германиядаги демографик ўзгаришлар ҳамда кексаларга ғамхўрлик қилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий касблар бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани сабабли Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш