Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Марказий Осиё – Бирлашган Қироллик” биринчи вазирлар учрашувида қатнашди

Февраль 26, 2026. 23:45 • 43 сония

84
Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Марказий Осиё – Бирлашган Қироллик” биринчи вазирлар учрашувида қатнашди

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Лондонда бўлиб ўтган Марказий Осиё – Буюк Британия форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Лондонда Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Иветт Купер бошчилигида ўтказилган “Марказий Осиё – Буюк Британия” форматидаги биринчи вазирлар мулоқотида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мазкур мулоқот минтақанинг иқтисодий ривожланиш устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашиш, Буюк Британия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш учун долзарб ва мазмунли платформа бўлиб хизмат қилди.

Савдо диверсификацияси, саноат кооперацияси, барқарор инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Марказий Осиёнинг стратегик хомашё ресурслари ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш