“Global Korea Post”: Ўзбекистоннинг ТДТ саммитидаги ташаббуслари амалий аҳамиятга эга

Май 21, 2026. 18:25 • 2 дақ

13
“Global Korea Post”: Ўзбекистоннинг ТДТ саммитидаги ташаббуслари амалий аҳамиятга эга

СЕУЛ, 21 май. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “Global Korea Post” журнали Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматовнинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити якунлари бўйича “Дунё” АА учун берган интервьюсини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи ва ТДТ саммитидаги иштироки туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ривожидаги сифат жиҳатидан янги босқични ҳамда Евроосиё ҳамкорлигининг шаклланаётган архитектурасида Марказий Осиёнинг ўрни ортиб бораётганини акс эттириши қайд этилган.

“Бугунги кунда Марказий Осиё яхши қўшничилик, ўзаро боғлиқлик, прагматизм ва минтақанинг барқарор ривожланиши учун умумий масъулият тамойилларига асосланган ўз кун тартибига эга бўлган халқаро муносабатларнинг мустақил субъекти сифатида тобора мустаҳкамланиб бормоқда”, - дея қўшимча қилган эксперт.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон технологик, транспорт, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантиришга қаратилган жуда кенг қамровли ва айни пайтда прагматик кун тартибини илгари сургани ҳақида сўз юритилади.

Акромжон Неъматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президентининг нутқида рақамлаштириш, сунъий интеллект, логистикани ривожлантириш, иқлим хавфсизлиги ва кибермустаҳкамлик каби истиқболли йўналишларга ҳам эътибор қаратилган.

Нашрда, шунингдек, иқлим кун тартибининг долзарблиги алоҳида таъкидланиб, бугунги кунда бу масала иқтисодий барқарорлик ва хавфсизлик билан бевосита боғлиқлиги қайд этилган. Сув ресурслари танқислиги, тупроқ деградацияси ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари каби муаммолар энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ҳамда миграция жараёнларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатаётгани урғуланган. Шу муносабат билан саммитда Ўзбекистоннинг иқлим хатарларини мониторинг қилиш механизмларини яратиш ва 2027 йилни Табиатни муҳофаза қилиш йили деб эълон қилиш борасидаги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш