Халқаро ислом цивилизацияси форуми Иордания ОАВда кенг ёритилди

Июль 10, 2026. 13:00 • 2 дақ

42
Халқаро ислом цивилизацияси форуми Иордания ОАВда кенг ёритилди
Халқаро ислом цивилизацияси форуми Иордания ОАВда кенг ёритилди
Халқаро ислом цивилизацияси форуми Иордания ОАВда кенг ёритилди
Халқаро ислом цивилизацияси форуми Иордания ОАВда кенг ёритилди
Халқаро ислом цивилизацияси форуми Иордания ОАВда кенг ёритилди

АММОН, 10 июль. /“Дунё” АА/. Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) ҳамда Иорданиянинг “Petra” давлат ахборот агентлигида Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтаётган биринчи Халқаро ислом цивилизацияси форуми ҳақида мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрларда қайд этилишича, 6 июль куни Тошкентда ICESCO бош директори Салим ал-Малик Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи учун янги қўшма ҳаракатлар режасини тайёрлашга келишиб олди.

Шунингдек, ўша куни ICESCO ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорликда матбуот анжуманини ўтказиб, форумда дунёнинг 40 та мамлакатидан 300 га яқин маърузачи иштирок этишини эълон қилгани алоҳида таъкидланган.

Petra” агентлигининг хабар беришича, Иордания Олий муфтийси доктор Аҳмад ал-Ҳасанат форумдаги нутқида ислом цивилизациясини илм-фан, маърифат ва раҳмат мажмуаси деб атади ҳамда ўзбек заминидан етишиб чиққан буюк олимлар — Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, ал-Хоразмий ва Ибн Синоларнинг ислом илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Шунингдек ўқинг

Форум доирасида Иордания Фатво ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни шайх Аҳмад ал-Ҳасанат ва Ўзбекистон Фатво маркази раҳбари Нуриддин Холиқназаров имзолади.

Келишув фатво бериш соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, конференциялар ташкил этиш ва тажриба алмашишни, шунингдек, мазкур йўналишда ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлашни назарда тутади.

“Petra” агентлиги Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида батафсил маълумотнома эълон қилиб, уни Мовароуннаҳр меросини қайта тиклашга қаратилган халқаро майдон сифатида эътироф этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш