Британия компанияси Ўзбекистонда профессионал таълимни ривожлантиришда иштирок этишга тайёр
Июль 10, 2026. 12:30 • 57 сония
• 105
ЛОНДОН, 10 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов “Efekta Education Group” (“Efekta”) компаниясининг давлат органлари билан алоқалар ва илмий тадқиқотлар бўйича президенти Стефания Жаннини билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Профессионал таълим агентлиги билан ҳамкорликда “Efekta” онлайн дастурлари асосида келгусида тажриба лойиҳасини ишга тушириш бўйича келишувга эришилди. Мазкур келишув доирасида профессионал-техник таълим йўналишлари бўйича платформани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Стефания Жаннини Ўзбекистонда “Efekta” онлайн таълим дастурларининг муваффақиятли жорий этилишига ишонч билдириб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.
“Efekta” – сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган замонавий таълим платформасидир. Ушбу тизим ўқувчиларнинг натижаларини таҳлил қилади ҳамда ўқитувчиларга дарс режалари ва ўқитиш услубларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси