Logo

Кардифф университети Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади

Январ 26, 2026. 09:00 • 38 сония

92
Кардифф университети Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади

ЛОНДОН, 26 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси Кардифф университетининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича масъул ходими Бекки Дания билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кардифф университети 1883 йилда ташкил этилган. Айни пайтда бу ерда 33 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Муассасада 4 мингга яқин профессор-ўқитувчи меҳнат қилмоқда. Университетда амалий фанлар, бизнес-менежмент, муҳандислик, санъат ва ижтимоий фанлар, фармацевтика, ҳамширалик иши ва соғлиқни сақлаш соҳалари ўқитилади.

Суҳбат чоғида университет билан республикамиз олий таълим муассасалари ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони Кардифф университети келгусида республика олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш