Logo

Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси Гуанчжоу шаҳридаги халқаро фестивалда намойиш этилди

Ноябрь 27, 2025. 11:33 • 2 дақ

278
Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси Гуанчжоу шаҳридаги халқаро фестивалда намойиш этилди

ГУАНЧЖОУ, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг  Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг жанубий провинцияларида таълим олаётган ватандош-талабалар билан биргаликда “Халқаро маданият куни” халқаро фестивалида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган тадбирда Германия, Туркия, Малайзия, Индонезия, Миср, Ҳиндистон, Озарбайжон каби 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида юртимизнинг бой маданий-тарихий мероси, туризм салоҳияти ҳамда миллий қадрият, урф-одат ва анъаналари намойиш этилди. Ватандошларимизнинг саҳна кўринишлари ва ижро этилган ўзбек миллий рақслари барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмлари, мева ва қандолат маҳсулотлари ва миллий таомлар билан безатилган Ўзбекистон стенди тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Фестивалда қатнашган олий таълим муассасалари раҳбарияти ўзбекистонлик талабаларнинг дунёқараши, билими, аҳлоқи, тиришқоқлиги, янгиликка интилувчанлигини юқори баҳолади.

Мазкур маданий тадбирлар Гуанчжоу–Тошкент йўналишида йўлга қўйилган тўғридан-тўғри авиақатновларни фаоллаштиришга, савдо-иқтисодий, маданий ва туризм йўналишларидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш