Шовот–Тошҳовуз ўзбек–туркман чегараолди савдо зонаси Британия ОАВ нигоҳида

Май 19, 2026. 16:25 • 2 дақ

45
Шовот–Тошҳовуз ўзбек–туркман чегараолди савдо зонаси Британия ОАВ нигоҳида

ЛОНДОН, 19 май. /“Дунё” АА/. Британиянинг етакчи “The London Post” нашрида Шовот–Тошҳовуз чегараолди савдо зонаси ўзбек–туркман чегараолди савдо ҳудудининг Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигидаги муҳим лойиҳалардан бири сифатидаги аҳамиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада 2025 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирокида расман очилган Хоразм ва Тошҳовуз вилоятлари ўртасидаги мазкур савдо зонасининг ташкил этилиши чегараолди савдони ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланган.

Нашрда таъкидланишича, мазкур лойиҳа кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар яратади, савдо жараёнларини соддалаштиради ҳамда чегараолди ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиради.

Шунингдек ўқинг

Материалда маъмурий ва божхона тартиботларини тезлаштириш имконини берувчи “ягона дарча” механизми жорий этилгани, шунингдек, тадбиркорлар ва ташриф буюрувчилар учун замонавий инфратузилма яратилганига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан бирга, савдо зонаси доирасида чегарани кесиб ўтишнинг соддалаштирилган режими ишбилармонлик фаоллигини ошириш ва икки давлат фуқаролари ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратаётгани қайд этилган.

“The London Post” таъкидлашича, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини акс эттиради ҳамда чегараолди ҳудудлардаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш