Logo

Нагоя шаҳри мэри Ўзбекистонга ташриф буюради

Январ 28, 2026. 17:04 • 40 сония

108
Нагоя шаҳри мэри Ўзбекистонга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 28 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Нагоя мэрияси Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Макио Ямада билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Япон томони 2025 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Президентининг Японияга амалга оширилган расмий ташрифини алоҳида таъкидлаб, ушбу тарихий ташриф икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда янги салоҳиятли йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга туртки беришини билдирди.

Маккио Ямада Ўзбекистон билан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Нагоя шаҳри мэри Ичиро Хиросава бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, делегация таркибидан Нагоя шаҳар кенгаши депутатлари ҳам ўрин олиши қайд этилди.

Бўлажак ташриф давомида томонлар Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш