Ўзбекистон ТИВ раҳбари Британия банкининг мамлакатимиз миллий молия тизимига янада интеграциялашувини қўллаб-қувватлади
Февраль 25, 2026. 22:15 • 38 сония
• 50
ТОШКЕНТ, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия пойтахтида “Standard Chartered” банки бош директори Саиф Малик билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Standard Chartered” банки бош директори Саиф Малик жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Йирик саноат лойиҳаларини молиялаштириш, “яшил” энергетика ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг реал сектори билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик. Қайта тикланадиган энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ва барқарор молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқдик.
Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, трансформацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва банкнинг миллий молия тизимимизга интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш йўлида мустаҳкам шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
