Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари 2026­–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Март 31, 2026. 17:31 • 2 дақ

113
Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари 2026­–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 31 март. / “Дунё” АА/. Бугун Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев ўртасида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев ташрифидан бағоят мамнун бўлдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Қозоғистонлик биродарларимизни ўзбек заминида кўриб турганимиздан чин дилдан хурсандмиз.

Сўнгги йилларда давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро ҳамкорлигимиз мисли кўрилмаган даражага етди.

Шунингдек ўқинг

Бугунги музокараларимиз мазмунли ва амалий руҳда ўтиб, икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини қамраб олди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастурини имзоладик.

Алоқаларнинг жадал суръати ва савдо-иқтисодий ҳамда транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Бўлажак мулоқотлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга туртки беришига ишончимиз комил”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш