Урумчида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилмоқда

Июнь 29, 2026. 13:00 • 2 дақ

93
Урумчида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилмоқда
Урумчида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилмоқда
Урумчида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилмоқда

УРУМЧИ, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтаётган IX халқаро “Хитой – Евроосиё ЭКСПО” кўргазмасида Ўзбекистон миллий экспозицияси намойиш этилмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Миллий павильон Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди. Экспозициядан халқ ҳунармандчилиги буюмлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қандолат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик ҳамда кийим-кечак маҳсулотлари ўрин олган.

Миллий услубда безатилган Ўзбекистон павильони ва унда тақдим этилаётган маҳсулотларнинг хилма-хиллиги кўргазма иштирокчилари ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ташкилотчилар фикрича, мамлакатимиз корхоналарининг халқаро кўргазмалардаги иштироки уларнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги хорижий шериклар топиш, савдо компаниялари ва ишбилармон доира вакиллари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, шунингдек, истиқболли экспорт шартномаларини муҳокама қилишга ёрдам беради.

“Хитой – Евроосиё ЭКСПО” кўргазмаси иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, янги экспорт бозорларини ўзлаштириш ва инвестицияларни жалб этишга йўналтирилган энг йирик халқаро майдонлардан бири саналади. Ҳар йили унда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидан 12 мингдан зиёд компания иштирок этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш