“The world News”: Ўзбекистон зиёрат туризмининг долзарб йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини изчил мустаҳкамламоқда

Июнь 29, 2026. 11:40 • 2 дақ

46
“The world News”: Ўзбекистон зиёрат туризмининг долзарб йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини изчил мустаҳкамламоқда

ИСЛОМОБОД, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The world News” онлайн нашри “Тошкентда IV Халқаро “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда” сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Унда шу йил 27 июнь куни Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси ҳамда Умра туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган IV Халқаро “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси ўз ишини бошлагани хабар қилинган.

“Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия, Россия, Озарбайжон, Малайзия, Индонезия ва Саудия Aрабистонидан 200 нафардан ортиқ туроператорлар, меҳмонхона бизнеси ҳамда транспорт компаниялари вакиллари иштирок етаяпти, дея қайд этилган мақолада. – Икки кун давомида иштирокчилар В2В учрашувлари, бизнес музокаралари ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларда қатнашиб, зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқдалар”.

Таъкидланишича, мазкур кўргазма аввал Туркия, Малайзия ва Индонезияда ўтказилган лойиҳа тақдимотларининг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари бўйлаб саёҳатни ҳам ўз ичига олган “Умра+” дастурини халқаро миқёсда тарғиб қилиш учун янги имкониятларни яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма доирасида умра сафарларини Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳатлар билан уйғунлаштирувчи янги “Умра+” йўналишларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунида янги туризм маҳсулотларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган 100 га яқин ҳамкорлик битимларини имзолаш режалаштирилган.

“Хорижий иштирокчилар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф ҳам ташкил этилди. Ушбу марказни хорижий сайёҳларга таклиф этиладиган асосий зиёрат маршрутлари таркибига киритиш бўйича келишувга эришилди”, – дейилган манбада.

 Шунингдек, материалда Ўзбекистон зиёрат туризмининг долзарб йўналишларидан бири сифатидаги мавқеини изчил мустаҳкамлаб бораётгани, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида мамлакатга 5,3 миллион нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюргани эътироф этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш