Элдор Шомуродов: Мухлисларнинг ишонч ва қўллаб-қувватлови учун миннатдормиз, қониқарсиз натижа учун узр сўраймиз!

Июль 01, 2026. 14:00 • 2 дақ

79

ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирокини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси юртимизга қайтиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент халқаро аэропортида футболчиларни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, спорт фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кўп сонли мухлислар тантанали кутиб олди. Миллий байроқлар ва қўллаб-қувватлов шиорлари билан чиққан мухлислар жамоага самимий эҳтиром ва миннатдорлик изҳор этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатимизда Президент ташаббуси билан спорт соҳаси, хусусан, футболни ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганини таъкидлади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олиши ва мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиши мамлакат спорти тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Бу натижа миллий футбол тараққиёти, болалар ва ўсмирлар футболига қаратилаётган эътибор ҳамда мураббийлар ва футболчиларнинг кўп йиллик меҳнати самараси сифатида баҳоланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда сўзга чиққанлар жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз гуруҳ босқичини сўнгги ўринда якунлаган бўлса-да, дунёнинг энг кучли терма жамоаларига қарши баҳслар футболчилар учун катта тажриба бўлганини таъкидлади. Ушбу иштирок келгусида миллий жамоамизнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини янада ошириш, футболчиларнинг маҳорати ва руҳий тайёргарлигини юксалтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Ўз навбатида, ФИФА томонидан ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи дея топилган, миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов барча юртдошларга қўллаб-қувватлов ва ишонч учун самимий миннатдорлик билдирди.

– Биз ҳар бир учрашувда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилдик. Натижа мухлисларимиз кутганидек бўлмаганини яхши тушунамиз ва бунинг учун узр сўраймиз. Шу билан бирга, жаҳон чемпионатида иштирок этиш биз учун улкан тажриба бўлди. Келгусида хатолардан хулоса чиқариб, янада кучли жамоа сифатида майдонга қайтиш учун астойдил меҳнат қиламиз, – деди миллий жамоа сардори.

Тадбир давомида санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ва мусиқий чиқишлар тантанали маросимга кўтаринки кайфият бағишлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш