“Независимая газета”: Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун янги имкониятлар очилмоқда

Сентябрь 22, 2026. 15:30 • 2 дақ

131
“Независимая газета”: Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун янги имкониятлар очилмоқда

МОСКВА, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россия кундалик “Независимая газета”сида Россия Фанлар академиясининг Е.М.Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори ўринбосари Сергей Афонцевнинг “Ўзбекистон Республикасидаги Рақамли технологиялар халқаро маркази: икки томонлама ҳамкорлик учун янги имкониятлар” сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2027 йилда кучга кирадиган “Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши соҳани ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун янги имкониятларни очади. Марказ резидентлари учун солиқ имтиёзлари, шунингдек, ўз тижорат судига эга бўлган инглиз ҳуқуқи асосидаги алоҳида ҳуқуқий режим назарда тутилган.

Муаллиф Россия компанияларининг Марказ фаолиятидаги иштироки истиқболларини кўриб чиқиб, уларнинг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва халқаро бозорларга чиқиш учун шерикликни ривожлантириш имкониятларини таъкидлайди.

Шунингдек ўқинг

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистонда “Яндекс”, “Битрикс”, “Wildberries” ва “Касперский лабораторияси” каби Россия рақамли компаниялари фаолият юритаётгани эслатиб ўтилган.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни рақамлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Россия ва Ўзбекистон бизнеси учун зарур бўлган ишончли маълумотларни олиш ва ҳамкорларни топширишда “Интерфакс” оператори иштирокидаги “Евразия Коннект” лойиҳасининг салоҳияти қайд этилади.

Хулоса ўрнида муаллиф Ўзбекистон иқтисодиётининг бундан буён ҳам ўсиши ва рақамли технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши истиқболларини алоҳида таъкидлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш