Logo

Ўш шаҳрида Ўзбекистон делегацияси қатор ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ноябрь 28, 2025. 14:55 • 49 сония

129
Ўш шаҳрида Ўзбекистон делегацияси қатор ҳамкорлик меморандумини имзолади
Ўш шаҳрида Ўзбекистон делегацияси қатор ҳамкорлик меморандумини имзолади
Ўш шаҳрида Ўзбекистон делегацияси қатор ҳамкорлик меморандумини имзолади
Ўш шаҳрида Ўзбекистон делегацияси қатор ҳамкорлик меморандумини имзолади

ЎШ, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси “Сирдарё – дўстлик дарёси” лойиҳасининг учинчи босқичини ўтказиш мақсадида Ўш шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация таркибидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази раҳбарияти ҳамда Андижон ва Наманган вилоятлари олий ўқув юртлари вакиллари ўрин олди.

Лойиҳа доирасида Ботирали Сидиқов номидаги Қирғиз–Ўзбек халқаро университетида “Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлари яхши қўшничилик давомчилари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти марказининг расмий очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Тадбирда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ва Қирғиз-Ўзбек халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташриф давомида “Бир дарё – бир келажак: Ўзбекистон ва Қирғизистон қардошлиги экологик ҳамкорликда” мавзусида давра суҳбати, “Қардош дўстим”га номли китоб акцияси, “Икки халқ бисотидан” номли ўзбек ва қирғиз миллий куй-қўшиқларидан иборат концерт дастури ташкил этилди.

Ташриф якунида Ўш давлат технологиялар университети ва ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш