Польшада оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Июль 19, 2026. 10:00 • 56 сония

104
Польшада оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

ВАРШАВА, 18 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Миграция агентлиги билан ҳамкорликда хорижда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этилишича, меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида хорижга келган Ўзбекистон фуқароси Б.Ж. иш жойини йўқотиши оқибатида оғир молиявий аҳволга тушиб қолгани сабабли билан ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

Элчихона томонидан Миграция агентлиги билан ҳамкорликда тегишли ташкилий ва дипломатик чора-тадбирлар амалга оширилган. Мазкур фуқаронинг ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан унинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта харид қилинган.

Шунингдек, элчихона томонидан ҳамюртимизнинг қайтиш ҳужжатларини расмийлаштириш, сафарини ташкил этиш ҳамда бошқа консуллик ва ташкилий масалаларни ҳал этишда зарур амалий кўмак кўрсатилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш