“Orta Lectura”: Марказий Осиё тажрибаси превентив дипломатиянинг самарали модели сифатида эътироф этилди
Июнь 08, 2026. 18:55 • 2 дақ
• 8
МАДРИД, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Испаниянинг “Orta Lectura” таҳлилий-ахборот портали Марказий Осиёнинг превентив дипломатия соҳасидаги тажрибаси ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан консенсус асосида қабул қилинган “Чегара низоларини тинч йўл билан ҳал этиш” тўғрисидаги резолюциясининг аҳамияти кўриб чиқилган.
Мазкур ҳужжат Марказий Осиё мамлакатларининг мураккаб чегара масалаларини мулоқот, ўзаро ишонч ва муросага келиш йўли билан ҳал этиш борасидаги муваффақиятли тажрибасининг халқаро эътирофи бўлгани қайд этилган.
Бугунги кунда потенциал можаролар ҳудуди сифатида эмас, балки самарали давлатлараро ҳамкорлик ва масъулиятли минтақавий сиёсат намунаси сифатида қаралаётган минтақанинг трансформациясига алоҳида эътибор қаратилган.
Экспертларнинг фикрича, Марказий Осиёда тўпланган тажриба дунёнинг бошқа минтақалари учун превентив дипломатиянинг талабгир модели бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, мақолада яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, қўшма иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда халқ дипломатияси механизмларини ривожлантириш минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик учун мустаҳкам замин яратишга ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси