Logo

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида сайёр қабул бўлиб ўтди

Февраль 28, 2026. 11:31 • 33 сония

38
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида сайёр қабул бўлиб ўтди

АТИРАУ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида доимий ва вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Сайёр қабул доирасида Оқтов шаҳрига келиш имкони йўқ фуқароларга янги Ўзбекистон паспортлари топширилди ва маҳаллий қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Атирау шаҳрида ишлаш мақсадида бўлиб турган ватандошлар билан учрашув ўтказилди ва уларнинг иш жойидаги шароитлари билан танишилди. Консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтириш берилди.

Атирау шаҳрида жойлашган вақтинча сақлаш қабулхонасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва Қозоғистонда бўлиб туриш қоидаларини бузганликда ушланган Ўзбекистон фуқаролари ҳолати ўрганилди. Уларга ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириш ва ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш