Logo

Ўзбекистон ва Польша нуфузли компаниялари АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатади

Декабрь 18, 2025. 10:28 • 2 дақ

212
Ўзбекистон ва Польша нуфузли компаниялари АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатади

ВАРШАВА, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамхожаев рақамли дипломатия соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Польша рақамлаштириш вазири ўринбосари Рафал Росински билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида Польша томони Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги муҳим ва истиқболли шерик сифатида юқори баҳолаб, Ўзбекистонда давлат хизматларини рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ҳамда АКТ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.

Мулоқот давомида Польша миллий киберхавфсизлик агентлиги (NASK) ва “Ўзбекистон киберхавфсизлик маркази” ДУК ўртасида киберхавфсизлик соҳасида институционал ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди. Томонлар киберхатарларнинг олдини олиш, мутахассис тайёрлаш ва уларнинг билимини бойитиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш бўйича англашув меморандумини имзолаш масаласини кўриб чиқди.

Давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасида ўзаро ечимларни тақдим этиш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма семинар-тренинглар ўтказиш мақсадида Польшанинг “mObywatel” (рақамли ҳукумат) платформаси билан Ўзбекистоннинг “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

АКТ инфратузилмани ривожлантириш, сунъий интеллект, рақамли дипломатия, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли ҳамёнларни жорий этиш ва давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш йўналишида фикр-мулоҳаза алмашилди. Олий таълим муассасалари олим ва тадқиқотчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

IT Park Uzbekistan Польша стартаплари ва IT-компаниялари учун жозибадор ва қулай майдон сифатида алоҳида эътироф этилди.

Шу контекстда, “La French Tech Warsaw” билан ҳамкорликда 2026 йилда Польшада “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбирини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш