Ўзбекистон элчиси Япония парламенти депутати билан учрашди
Апрель 27, 2026. 22:00 • 59 сония
• 389
ТОКИО, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати, Либерал-демократик партия аъзоси Хакубун Шимомура билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида сиёсий мулоқот юқори суръатлар билан ривожланаётгани, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Япония томони Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги ишончли ва устувор шерик сифатида кўришини таъкидлади.
Устувор йўналиш этиб белгиланган таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Академик алмашинувларни кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва илмий ҳамкорликни, жумладан, қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, дўстлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратди.
Учрашув якунида икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси