Тошкентнинг Юнусобод ва Будапештнинг Йожефварош туманлари ўртасида янги ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади
Апрель 25, 2026. 15:25 • 2 дақ
• 202
БУДАПЕШТ, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия пойтахти Йожефварош тумани мэри Андраш Пико ва унинг ўринбосари Балаж Сатли билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида иштирокчилар Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.
Венгр томони 2026 йил июль ойида Юнусобод ҳокими бошчилигидаги делегацияни қабул қилишга тайёр эканини билдирди.
Ташриф давомида икки томон ҳокимлари даражасида музокаралар ўтказиш ва турли келишувларни имзолаш режалаштирилмоқда. Икки мамлакат бизнес вакиллари иштирокида бизнес форум ташкил этиш таклиф қилинди.
Андраш Пико 2026 йилда Самарқанд шаҳрида ўтадиган “Биродар шаҳарлар халқаро форуми”да иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Венгриялик мутахассислар келишувлар натижасида Йожефварош туманидаги номсиз кўча ёки майдонлардан бирига “Ўзбекистон” номини бериш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлиги маълум қилинди. Якуний қарор Будапешт шаҳар мэрияси томонидан қабул қилинади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси