Ўзбекистон элчиси Польша Чегара хизмати раҳбари билан учрашди
Март 14, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 64
ВАРШАВА, 14 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша чегара хизмати бош коменданти, генерал Роберт Баган билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар давомида чегарадаги логистик коридорларнинг фаолияти, транспорт-логистика, меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва икки мамлакат чегара қўшинлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида Ўзбекистон ва Польшани боғлайдиган транспорт коридорларининг тўлақонли тарзда фаолият юритиши муҳим аҳамият касб этиши кўрсатиб ўтилди.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни фаоллаштирида Ўзбекистондан Польшага тартибли тарзда меҳнат муҳожирларни жалб этиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, музокаралар давомида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Польша чегара хизмати ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси