Logo

Самарқандда олий таълим вазирлари ва ректорлар конгрессига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Апрель 09, 2026. 19:19 • 2 дақ

84
Самарқандда олий таълим вазирлари ва ректорлар конгрессига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

ВАРШАВА, 10 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакиллари “Perspektywy” таълим жамғармаси асосчиси Вальдемар Сивинский билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотнинг асосий мавзуси шу йил 13–14 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи олий таълим вазирлари учрашуви ҳамда технология ва тиббиёт йўналишлари бўйича ректорлар конгрессига кўрилаётган тайёргарлик жараёни бўлди.

Вальдемар Сивинский ушбу нуфузли тадбирларнинг аҳамиятига тўхталар экан, Самарқанд анжуманлари Европа Иттифоқи ва Польша оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини маълум қилди. Хусусан, тадбир давомида тезкор ва таҳлилий маълумотларни тарқатиш мақсадида Польша ахборот агентлиги (PAP) ходими ҳам делегация таркибига киритилган.

Таъкидланганидек, бу каби халқаро миқёсдаги тадбирлар Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига кенг тарғиб қилиш, Марказий Осиё ва Европа олий таълим муассасалари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш