Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон вакиллари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги долзарб шериклик масалаларини муҳокама қилди
Апрель 14, 2026. 12:09 • 2 дақ
• 241
ДЕҲЛИ, 14 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси Алок Димри билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда кўп томонлама ҳамкорликка оид масалалар, хусусан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ШҲТ доирасида ядровий хавфсизлик йўлида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларациясини қабул қилиш ташаббуси муҳокама қилинди.
Ҳиндистон вакили мазкур долзарб масала Деҳли томонидан катта қизиқиш билан ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди. Декларация лойиҳаси мазмун-моҳияти ва аҳамияти Ҳиндистоннинг халқаро хавфсизлик соҳасидаги ёндашувларига мувофиқлиги қайд этилди.
Мулоқот чоғида икки давлатнинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ташкилот кун тартибини иқтисодий йўналиш билан уйғунлаштириш, жумладан, унинг платформасидан Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида инфратузилмавий ва инвестициявий лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва илгари суришда самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ШҲТ доирасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси