Ўзбекистон вакиллари Нетаниядаги халқаро ўқув курсида иштирок этди
Ноябрь 17, 2025. 22:05 • 53 сония
• 78
ТЕЛЬ-АВИВ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Исроилнинг Нетания шаҳридаги Ҳамкорлик ва тараққиёт марказида “Жамият ва хавфсизлик” мавзусида уч ҳафталик халқаро ўқув курси ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур халқаро тадбир Озарбайжон, Грузия, Украина, Молдова, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакилларини бир жойда жамлади. Унда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Самарқанд филиали тингловчилари ва ўқитувчилари қатнашди.
Иштирокчилар инқирозли вазиятларни бошқаришда замонавий ёндашувлар, жамоалар ҳолатини баҳолаш воситалари, биринчи психологик ёрдам моделлари, фавқулодда таҳдидлар юзага келганда кўриладиган тизимли чора-тадбирлар ҳақида тажриба оширишди. Машғулотлар экспертларнинг маърузалари, амалий семинар ва тажриба алмашиш шаклида ўтказилди.
Дастурнинг муҳим қисми мамлакат бўйлаб ўқув сафари бўлди. Унда делегациялар Тель-Авив округи полиция бўлимлари, жазони ижро этиш муассасалари, Исроил Олий суди ҳамда “Magen” қутқарув операциялари ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказига ташриф буюрди. У ерда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва қутқарув операциялари бўйича инновацион тайёргарлик тизими тақдим этилди.
Курс якунида Ўзбекистон элчихонаси вакиллари иштирокида дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади