Ўзбекистон ТИВ раҳбари Португалиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Июль 27, 2026. 18:30 • 56 сония
• 34
ТОШКЕНТ, 27 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Португалиянинг мамлакатимиздаги янги элчиси Сара Мартиншни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Португалиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сара Мартинш хонимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Жорий йил апрель ойида Лиссабонга амалга оширган ташрифимиз Ўзбекистон–Португалия муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишда муҳим қадам бўлди.
Суҳбатимизда ташриф доирасида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, ҳудудлараро алоқаларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Элчи хонимга Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”.
Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 август куни ўрнатилган.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси