Logo

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Покистонга жўнаб кетди

Февраль 05, 2026. 13:14 • 29 сония

50
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Покистонга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан бугун, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида Қўшма декларация ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш