Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди
Февраль 05, 2026. 13:04 • 42 сония
• 37
ТОШКEНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан кенг қамровли ва мазмунли мулоқот ўтказганимиздан мамнунмиз. Унда икки томонлама кун тартибигина эмас, балки глобал миқёсдаги энг долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида.
Яқинда ташкил этилган Тинчлик кенгаши можаролардан жабр кўрган ҳудудларда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилувчи самарали платформага айланиб бораётгани, миллионлаб инсонларга янада хавфсиз ва муносиб келажак сари умид бағишлаётганини алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, умумий чақириқларни ҳал этиш, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ривожланишни илгари суриш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга бўлган муштарак интилишимизни яна бир бор тасдиқланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
