Logo

Ўзбекистон ва Сурия ҳудудлари ўртасида ўзаро товар айланмасини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

Февраль 14, 2026. 16:30 • 1 дақ

84

БУХОРО, 14 февраль. /“Дунё” АА/. Сурия Савдо-саноат палаталари федерацияси президенти Алаа Алали бошчилигидаги делегация Бухоро вилоятидаги тўқимачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида юртимизда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суриялик меҳмонлар “Мергантекс” ва “Бухоро Гипс” корхоналарига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш технологиялари, маҳсулот сифати ва халқаро сертификатлар билан танишдилар. Ташриф доирасида иккинчи Ўзбекистон-Сурия инвестиция ва бизнес-форуми ўтказилди.

Тадбирни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов очиб бериб, ҳудуднинг саноат, экспорт ва инвестиция салоҳияти ҳақида сўз юритди. У суриялик тадбиркорларни “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус индустриал паркида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.

Сурия Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Муҳаммад Хорейх самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. “Биз кўплаб саноат корхоналарида бўлдик, мамлакатнинг қудрати, интилиши ва ишлаб чиқариш имкониятларига гувоҳ бўлдик”, — деди у.

Тадбир якунида Бухоро вилояти ҳокими ўзаро товар айланмасини 500 миллион долларга етказиш ва Сурияда Бухоро савдо уйини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Форум доирасида тадбиркорлар учун B2B учрашувлар ташкил этилди. Тадбир якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ва Тартус шаҳри Савдо-саноат палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Сурия делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш