Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
Июнь 02, 2026. 12:25 • 2 дақ
• 36
ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия пойтахтида БМТ бош котиби ўринбосари Моника Жума билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Венада БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) ижрочи директори этиб янги тайинланган Моника Жума билан учрашдим, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида мамлакатимизнинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлиги, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш масалалари ҳамда 2026 йил апрель ойида ушбу глобал муаммога бағишлаб ўтказилган Самарқанд халқаро форумидан сўнг амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилдик.
Аёллар, болалар ва ёшлар ҳимоясига қаратилган сайд-ивентимизни қўллаб-қувватлагани учун Моника Жумага миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ушбу тадбирни бугун БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш комиссиясининг 35-сессияси доирасида ўтказди.
Биз БМТ ГЖБ билан хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт борасида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрмиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




