Logo

Малайзияда Ўзбекистоннинг янги туризм йўналишлари намойиш қилинди

Апрель 11, 2026. 11:30 • 2 дақ

65
Малайзияда Ўзбекистоннинг янги туризм йўналишлари намойиш қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 11 апрель. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан Мелакка штатида бизнес-форум ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Мелакка штати маъмурияти раҳбарияти, ишбилармон доиралар вакиллари, туризм индустрияси экспертлари ва етакчи компаниялар раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев сўнгги йилларда республикада амалга оширилган кенг кўламли тизимли ислоҳотларга батафсил тўхталиб ўтди. Тадбир давомида янги туризм йўналишлари, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Дипломатик миссия раҳбари Мелакка тадбиркорларини юртимизда яратилган қулай бизнес муҳити билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга чақирди.

Шунингдек ўқинг

Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва туристик салоҳиятига бағишланган батафсил тақдимотлар ўтказилди. Хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Малайзиядаги вакили сайёҳлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, Куала-Лумпур­–Тошкент–Куала-Лумпур йўналиши бўйича жорий этилган авиапарвозлар акцияси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида Малайзия Франчайзинг уюшмаси, “Julie’s Manufacturing Sdn. Bhd.”, “Sage Promaster Sdn. Bhd.” каби компаниялар раҳбарияти ҳамда “Zaharah Travel & Tours” ва “RSA Travel & Tours” сайёҳлик агентликлари вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш