Тошкентда туркий давлатлар иштирокида суд-ҳуқуқ таълими бўйича халқаро форум бўлиб ўтди
Май 07, 2026. 14:25 • 2 дақ
• 34ТОШКЕНТ, 7 май /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда “Туркий давлатларда суд-ҳуқуқ таълими ва одил судлов: рақамли трансформация ҳамда илғор тажрибалар сари интеграция” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Форумда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркиянинг суд-ҳуқуқ таълими муассасалари, бош прокуратуралар ҳузуридаги академиялар, халқаро ташкилотлар ҳамда экспертлар иштирок этди.
Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров судьяликка номзодларни тайёрлаш ва амалдаги судьялар малакасини ошириш ўта масъулиятли ва мураккаб жараён эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, одил судлов самарадорлиги аввало судьяликка номзодларнинг чуқур билимли ва пухта тайёрланган бўлишига боғлиқ. Бу борада ҳар бир давлатнинг ўзига хос тажриба ва ёндашувлари мавжуд.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда суд тизимини ривожлантириш, бўлажак судяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Форумда шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси кадрларини тайёрлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш, уни таълим жараёнига жорий этишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда рақамли технологияларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

