Logo

Ўзбекистон ва Польша ўртасида юридик ҳамкорлик кенгаймоқда

Май 05, 2026. 12:25 • 2 дақ

166

ВАРШАВА, 5 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси делегацияси расмий ташриф билан Польшанинг Гданьск университетида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида делегация вакиллари Гданьск университетининг Ҳуқуқ ва маъмурият факультети раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказди.

Унда томонлар прокуратура органлари фаолияти, икки мамлакат ҳуқуқий тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда одил судловни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Иштирокчилар прокурорлар ўртасида тажриба алмашиш, стажировкалар ташкил этиш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, делегация университет талабалари учун махсус машғулотлар ўтказди ва Криминалистика музейи фаолияти билан танишди.

Ташриф якунлари бўйича университет ректори, профессор Пётр Степновский иштирокида икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.

Мазкур ҳужжатда келгуси ўқув йилидан бошлаб қўшма илмий-тадқиқот ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда юридик амалиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш