Logo

Ватандошларимиз АҚШ штатларида ифторлик тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказмоқда

Февраль 28, 2026. 09:10 • 2 дақ

90

НЬЮ-ЙОРК, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Шу кунларда АҚШнинг кўплаб ҳудудларида, хусусан, Филаделфия ва Нью-Йорк шаҳарларида ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида қатор ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу хайрли тадбирлар Ўзбекистон Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтказилмоқда.

Учрашувлар “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида, ўзаро ишонч ва дўстлик муҳитида ўтмоқда. Бундай тадбирлар ўзбек диаспораси ичидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Учрашувларда Ўзбекистондан таклиф этилган имомларнинг маънавий-маърифий суҳбатлари ифторликларга ўзгача шукуҳ бағишламоқда.

Ифторликлар очиқ мулоқот, маҳалла ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ўзаро ёрдамни кенгайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш майдонига айланмоқда. Оғир аҳволга тушиб қолган юртдошларимиз ва оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ишлар тизимли равишда ва Ўзбекистонда жамоатчилик ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган сиёсатга ҳамоҳанг тарзда амалга ошириляпти.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ўтказилаётган ифторлик тадбирларида фаол иштирок этиб, ватандошлар билан доимий мулоқотни қўллаб-қувватламоқда, диаспора вакиллари билан алоқаларни янада ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Рамазон кунлари шунга ўхшаш тадбирлар АҚШнинг ўзбеклар зич яшайдиган бошқа штатларида, жумладан, Огаё, Иллинойс ва Нью-Жерсида ҳам давом эттирилади.

АҚШдаги ўзбек ҳамжамияти томонидан ўтказилаётган бундай форматдаги тадбирлар ўзаро ёрдам тамойилларига содиқликни изчил намойиш этиб, Ватан билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқ дипломатиясини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш