Logo

Американинг Пайксвилл шаҳрида Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликлар учун ифторлик ташкиллаштирилди

Март 12, 2026. 18:28 • 2 дақ

68

ПАЙКСВИЛЛ, 12 март. /«Дунё» АА/. Муқаддас Рамазон ойи шарафига Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Мэриленд штати Пайксвилл шаҳридаги «Silk Road» ресторанида ватандошлар учун ифторлик ташкиллаштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари иштирокидаги тадбир «Silk Road» ресторанида бўлиб ўтди ва минтақа аҳолисини жамлади.

Элчихона ва имом-хатиблар иштирокчиларни Рамазон билан табриклаб, бу вақтнинг эзгулик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам даври сифатидаги аҳамиятини таъкидладилар. Хорижда яшаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва миллий ҳамда маънавий анъаналарни сақлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ифторлик давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Рамазоннинг маънавий қадриятлари, тинчлик ва бирликнинг аҳамияти, шунингдек, маданий ва диний анъаналарни сақлашда ўзбек диаспорасининг роли ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув меҳмонлари Элчихона дипломатлари билан мулоқот қилиш, саволлар бериш ва хориждаги ҳаёт ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашиш имконига эга бўлдилар. Муҳими, бу каби тадбирлар Ватан билан алоқани сақлашга, тажриба алмашишга ва мамлакат ташқарисидаги ўзбекистонлик фуқаролар ҳамжамиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Кўплаб иштирокчилар давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар. Меҳмонлардан бири бундай учрашувлар уй ҳиссини уйғотишини ҳамда ватандошлар ва элчихона томонидан қўллаб-қувватлаш ва эътиборни ҳис қилиш имконини беришини таъкидлади.

Пайксвиллдаги ифторлик Ўзбекистон Элчихонаси чет элдаги фуқароларни бирлаштиришга қандай ҳисса қўшаётгани ҳамда уларнинг маънавий ва маданий ривожланишини қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги намунаси бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш