Logo

Ўзбекистоннинг Буюк Британия, Бельгия, Италия ва Испаниядаги элчилари Сенат қўмитасида ҳисобот берди

Март 12, 2026. 16:00 • 2 дақ

64

ТОШКЕНТ, 12 март. /“Дунё” АА/. Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистоннинг Буюк Британия, Бельгия, Италия ва Испаниядаги элчиларининг ҳисоботлари эшитилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, мажлисда сенаторлар, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида хорижий давлатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция ва грантларни жалб қилиш, экспортни кенгайтириш, янги бозорларни очиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Муҳокама давомида Ўзбекистон Президентининг жорий йил 15 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалаларига бағишланган видеоселекторда хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига ташқи алоқаларни янада ривожлантириш, миллий манфаатларни фаол илгари суриш, иқтисодий дипломатияни кучайтириш бўйича берилган топшириқлар ва устувор вазифалар ўз вақтида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Читайте также

Шунингдек, мамлакатимизга хорижий инвестиция, грант ва технологияларни жалб қилиш, худудлараро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика йўлакларини ишга солиш, етакчи хорижий университетларининг филиалларини очиш, қонуний меҳнат миграциясини диверсификация қилиш, хорижда вақтинча бўлиб турган фуқароларимизнинг хуқуқ ва манфаатларини тизимли ҳимоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борада дипломатик ваколатхоналарнинг вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокама якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш