Logo

Анқарада “4+4” форматида навбатдаги Ўзбекистон-Туркия учрашуви бўлиб ўтди

Январ 21, 2026. 02:35 • 50 сония

86
Анқарада “4+4” форматида навбатдаги Ўзбекистон-Туркия учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Анқарада икки мамлакат ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирлари, хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик хизматлари раҳбарлари иштирокида “4+4” механизми доирасида учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкасбларимиз билан биргаликда икки томонлама муносабатларнинг энг долзарб мавзулари, минтақавий масалалар ва глобал жараёнларни умумий кун тартибига киритдик. Бугун дунёда мисли кўрилмаган бурилишлар ва жадал ўзгаришлар кузатилмоқда. Ривожланаётган мамлакатлар тобора кўпроқ синовларга дуч келмоқда.

Замонавий глобал воқеликларни инобатга олган ҳолда, барқарор ривожланиш ва фаровонликни мустаҳкам хавфсизлик асосида таъминлашга қаратилган энг самарали ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилдик. Барчамизни ягона мақсад бирлаштиради — халқларимиз ҳаётини янада яхшилаш ва биз ушбу мақсадга содиқмиз.

Саъй-ҳаракатларимизни самарали мувофиқлаштириш мақсадида яқин истиқболга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш