Бокуда Ўзбек тили ва адабиёти маркази очилди
Февраль 06, 2026. 09:00 • 37 сония
• 82БОКУ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Озарбайжон тиллар университетида Ўзбек тили ва адабиёти марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда ректорлар Илхомжон Тўхтасинов ва Камал Абдулла, Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро алоқалар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, депутат Эльдар Иброҳимов ҳамда бошқа расмий шахслар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги тарихий дўстлик, иттифоқчилик ва стратегик шериклик алоқалари изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.
Озарбайжон тиллар университетининг бир гуруҳ талабалари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида докторантура босқичида таҳсил олиши режалаштирилаётгани таъкидланди.
Мазкур марказнинг очилиши икки биродар халқ ўртасидаги маънавий ва маданий ришталарни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




