Боткенда ўзбек, қирғиз ва тожик ёшлари иштирокида халқаро форум ўтказилди
Октябрь 31, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 123БОТКЕН, 31 октябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 28–29 октябрь кунлари Боткен шаҳрида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирокида “Ёшлар дўстлиги кўприги: тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда юртимиз делегацияси ҳам қатнашди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Қирғизистон Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили ўринбосари Мақсатай Каримбердиева, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳуршиджон Ахмедов, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг расмий вакили Одил Болтаев ва БМТ Тараққиёт дастурининг Қирғизистондаги доимий вакили Александра Соловьева сўзга чиқди.
Мазкур учрашувни ўтказишдан мақсад қўшни мамлакатлар ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш, халқларимиз орасида ишонч ва тинчликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро мулоқотини ривожлантиришдан иборат бўлди.
Форум доирасида иштирокчилар ўз фаолияти, ютуқлари ва тажрибалари ҳақида сўз юритди. Дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Дастур доирасида ёш тадбиркорларнинг амалий санъат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Иштирокчилар Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги “Дўстлик” стелласи олдидаги хиёбонга кўчат экди.
Тадбир ниҳоясида шаҳар марказий майдонида уч мамлакат ижодкор ёшлари ижросида концерт дастури бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






