Logo

Берлинда ўзбек ва озарбайжон халқ эртаклари саҳналаштирилди

Март 29, 2026. 12:00 • 2 дақ

80
Берлинда ўзбек ва озарбайжон халқ эртаклари саҳналаштирилди

БЕРЛИН, 29 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси Берлиндаги “Q Galerie” кўргазмалар уйи билан ҳамкорликда болалар учун ўзбек ва озарбайжон халқ эртаклари ҳамда миллий ўйинлари тақдимотини ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда немис болалар ва уларнинг ота-оналари, ватандошларимиз ва фарзандлари иштирок этди.

Наврўз айёми арафасида ўтказилган тадбирда ўзбек ва озарбайжон халқ эртаклари саҳна кўринишида, эртакчи Кристина Фойгт томонидан қизиқарли тарзда намойиш этилди.

Немис тилида ўқиб берилган “Зиёд ботир”, “Ур тўқмоқ”, “Ҳақгўй тиланчи” каби эртаклар орқали иштирокчилар адолат, жасорат ва ақл-заковатни улуғловчи воқеалар билан танишиб, мамлакатимиз ва ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида маълумотга эга бўлди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, тадбирда ташкил этилган маҳорат дарсларида болалар ота-оналари билан бирга ўзбек миллий матоларидан қўғирчоқлар ясаш имконига эга бўлишди.

Бундан ташқари, табиат ва баҳор мавзусида тошларга сурат чизиш, қоғоздан декоратив буюмлар тайёрлаш каби машғулотлар ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёш ватандошларимиз ва уларнинг ота-оналарига мамлакатимиз маданияти ва қадимий урф-одатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш