Покистон ОАВ: Наманганда ўтказиладиган 65-Халқаро гуллар фестивали Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин

Май 12, 2026. 14:00 • 2 дақ

38
Покистон ОАВ: Наманганда ўтказиладиган 65-Халқаро гуллар фестивали Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин
Покистон ОАВ: Наманганда ўтказиладиган 65-Халқаро гуллар фестивали Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин
Покистон ОАВ: Наманганда ўтказиладиган 65-Халқаро гуллар фестивали Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин

ИСЛОМОБОД, 12 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг «Associated Press of Pakistan» ахборот агентлиги, «Islamabad Post» газетаси, «The world News», «Infora News» ва «World News Pakistan» каби оммабоп электрон нашрларида Наманганда ўтказиладиган 65-Халқаро гуллар фестивалига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрларда шу йил 24 май -12 июль кунлари Наманганда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтиши таъкидланган.

«Халқаро гуллар фестивали илк бор 1961 йил август ойида Наманган шаҳрида ўтказилган, – дейилади мақолада. – Дастлаб мазкур тадбир гуллар кўргазмаси шаклида ўтказилган. Унда маҳаллий боғбонлар ва гул етиштирувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этган. Фестиваль 2018 йилда халқаро мақомга эга бўлгандан сўнг гуллар байрамига турли давлатлардан меҳмонлар ва иштирокчилар кела бошлади. Бугунги кунда фестиваль Ўзбекистоннинг энг йирик ва машҳур халқаро маданий байрамларидан бирига айланган».

Шунингдек ўқинг

Покистон ОАВ ёзганидек, йилдан йилга юксалиб бораётган Халқаро гуллар фестивали бу гал юбилей, 65-маротаба ташкил этилади. Ўтган йиллар давомида ушбу нуфузли тадбир нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ҳам ўзига хос бренд мақомини олди.

«Бу галги юбилей фестивалда 50 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 1 миллион нафар хорижий сайёҳ ҳамда 7 миллиондан зиёд маҳаллий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда, – деб хабар қилинган манбаларда. – Қарийб 50 кун давом этадиган гуллар байрами доирасида 150 дан ортиқ маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. Яна бир эътиборли жиҳати, бу йилги фестиваль энг кўп гул экиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин».

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш