Logo

Ўзбекистон элчиси Миср Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ўтказди

Ноябрь 30, 2025. 14:56 • 2 дақ

371
Ўзбекистон элчиси Миср Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ўтказди

ҚОҲИРА, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев янги тайинланган Миср ташқи ишлар вазирининг Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича ўринбосари Амр Ҳамза билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот жараёнида юқори даражадаги ташриф ва қўшма тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Ҳозирги кунда икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, давлатлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдагисини ташкил қилиш, парламентлараро ҳамкорлик кўламини ошириш, шартнома-ҳуқуқ базасини кенгайтириш, икки томонлама ҳужжатларнинг янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва имзолашга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни янада фаоллаштириш, ишбилармон доиралар вакилларининг ўзаро ташрифларини уюштириш, уларнинг халқаро кўргазма, бизнес-форум ва кооперацион биржалардаги иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Миср ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани, “Orascom Investment”, “Orascom Construction”, “In2Metals”, “Nile Sugar”, “Polyserve”, “ACDIMA”, “Minapharm”, “Endeavour” сингари компанияларнинг юртимизда ўз фаолиятларини йўлга қўйгани, тегишли ҳамкорлик ҳужжатлар имзолангани қайд этилди.

Савдо-иқтисодий алоқалар ривожида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги Ҳукуматлараро қўшма комиссия муҳим механизм вазифасини бажаришини инобатга олиб, унинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари бўйича келишиб олинди.

Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари ўз мамлакатининг Ўзбекистон билан кенг қамровли алоқаларини янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдириб, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият берилаётганини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш