Logo

Халқаро форумда Ўзбекистон тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар намойиш қилинди

Декабрь 11, 2025. 19:26 • 2 дақ

167
Халқаро форумда Ўзбекистон тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар намойиш қилинди

ГУАНЧЖОУ, 12-декабр. /“Дунё” АА/. Бош консулхона томонидан Хитой билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган “Интернатионал Медиcал Cооператион” халқаро форумида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими намойиш қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Гуандун провинсияси ҳукумати ва етакчи “Зҳужианг Ҳоспитал оф Соутҳ Медиcал Университй” (Чжусзян клиникаси) томонидан ташкил этилган тадбирда Хитойнинг 120 дан ортиқ соҳа мутахассислари, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар, компания ва агентликлар ҳамда Ҳиндистон, Бангладеш, Малайзия, Камбоджа, Таиланд каби давлатлардан экспертлар иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Тақдимот давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор ёъналишларидан бири – соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш, фуқароларга замонавий, сифатли ва самарали тиббий хизматлар кўрсатиш, соҳа муассасаларини модернизация қилиш, рақамлаштириш жараёнлари ҳамда яратилган қулай инвестицион муҳит тўғрисида батафсил маʼлумот берилди.

Чжусзян клиникаси президенти Го Хонгбо билан бўлиб ўтган суҳбат давомида замонавий диагностика-даволаш усуллари, ушбу жараёнларда фойдаланиладиган илғор технологиялар ва инновацион ечимлар юзасидан ўзаро тажриба ошириш, академик алмашинувларни фаоллаштириш, малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш