Logo

Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Апрель 20, 2026. 08:10 • 2 дақ

159
Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Куала-Лумпур шаҳрида бизнес форум ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ташаббуси билан “Бизнес дипломат” халқаро лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Форумнинг асосий мақсади – ўзбекистонлик тадбиркорларни Малайзиянинг етакчи компаниялари билан тўғридан-тўғри боғлаш, инвестиция ва савдо имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишдан иборат бўлди.

Тадбирда ҳар икки мамлакатдан юз нафардан ортиқ тадбиркорлар, инвесторлар ва бизнес вакиллари қатнашди. Бу форумнинг аҳамияти юқори эканини кўрсатди.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга сўнгги йилларда мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек ўқинг

“Бизнес дипломат” лойиҳаси раҳбари Миршод Шакиров Малайзия тадбиркорларини Ўзбекистонда бизнес бошлаш учун қулай фурсат пайдо бўлганини таъкидлади. Уларни нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё бозорларини ўрганишга чақирди.

Форум давомида хизмат кўрсатиш, қурилиш, таълим, яшил энергия, чакана ва улгуржи савдо, экспорт-импорт, АКТ, молия ва суғурта, туризм каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Малайзиялик тадбиркорлар Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар ва бизнес учун яратилган шароитларни юқори баҳолашди. Улар бундай учрашувлар амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим платформа эканини таъкидлади.

Тадбир якунида Малайзия компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга савдо миссияларини ташкил этиш, шу доирада аниқ лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш