Logo

Ўзбекистон делегацияси Руминияда савдо-иқтисодий йўналишларда қатор келишувларга эришди

Апрель 10, 2026. 12:37 • 2 дақ

180

БУХАРЕСТ, 16 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Uztrade” АЖ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Руминияга ташриф буюрди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида расмийлар ва ишбилармонлар билан қатор учрашувлар ўтказилди. Жумладан, делегация аъзолари Бухарест шаҳрида Руминия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Тинка ва Инвестициялар ва ташқи савдо агентлиги президенти Даниель Константин билан музокара ўтказди.

Суҳбат чоғида Руминия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Ушбу ислоҳотлар кенг кўламли ва узоқ муддатли ривожланишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Руминия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкор деб ҳисоблаши қайд этилди. Икки давлат ўртасида сиёсий муаммоларнинг йўқлиги савдони ривожлантириш учун яхши имконият яратаётгани айтилди.

Ташриф доирасида делегация Констанца шаҳрига ҳам борди. У ерда шаҳар мэри Вергил Читач, минтақавий кенгаш ва миллий денгиз портлари маъмурияти вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

“Elvada Group” логистика компанияси раҳбари Алекс Леолеа ҳамда маҳаллий Савдо-саноат палатаси вакиллари билан ҳам музокаралар ташкил этилди. Унда Қора денгиз соҳилида Ўзбекистон савдо майдончасини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ташаббус ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига чиқаришни осонлаштиришга қаратилган.

Иқтисодий учрашувлар Констанцадаги давра суҳбати ва Бухарестда 40 га яқин йирик компаниялар иштирок этган бизнес-форум билан давом этди.

Музокараларда автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, электротехника, нефть-газ, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Ташриф якунида томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш