Logo

Ўзбекистон Хитойнинг яна бир минтақаси билан савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Апрель 16, 2026. 16:30 • 2 дақ

209
Ўзбекистон Хитойнинг яна бир минтақаси билан савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЧАНША, 16 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Хитойнинг Хунань провинцияси билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтирмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Саноат, машинасозлик, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва таълим соҳалари мазкур ҳудуд билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари сифатида белгиланмоқда.

Ўзбекистон элчихси Фарход Арзиевнинг Хунань провинциясига амалий ташриф доирасида губернатор Мао Веймин билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мао Веймин Ўзбекистон Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги муҳим шерикларидан бири, дўстона қўшни ва стратегик ҳамкор эканини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар давомида Ўзбекистон ҳудудлари ва Хунань провинцияси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди. Расмий ва ишбилармон доиралар ўртасидаги фаол алмашинув, савдо ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ижобий баҳоланди.

Хунан провинцияси Ўзбекистон ҳудудлари билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма тадбирлар ташкил этишдан манфаатдор эканини билдирди.

Маълумот учун, Хунань провинцияси Хитойда аҳоли сони бўйича 7-ўринда, ҳудудий майдони бўйича эса 10-ўринда туради. Унинг маъмурий маркази Чанша шаҳри ҳисобланади.

Вилоят иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати етакчи ўрин тутади. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари сифатида шоли, тамаки ва цитрус мевалари кенг миқёсда етиштирилади. Шу билан бирга, Хунан Хитойнинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича муҳим марказларидан бири саналади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш